Курс UZS

USD

12 926.51

-9.17

EUR

14 092.48

-72.09

RUB

156.00

-2.8

Қозоғистонда қолиб кетган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Жамият

image

Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолиб кетган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилмоқда. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари хорижда ота-она қарамоғисиз қолган болаларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида хизмат сафари билан Қозоғистонга жўнаб кетган.

Ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар, хусусан, Атирау шаҳрида 1 нафар, Олмаота шаҳрида 8 нафар ва Манғистау шаҳрида 1 нафар бола давлат ёрдамига муҳтож бўлиб, ишчи гуруҳ вакиллари томонидан уларни ўз оилалари бағрига қайтариш режалаштирилган. Бундан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази қайтарилаётган болаларнинг оилавий муҳитга қайтиши учун барча зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

“Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ИИВ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хорижда қийин вазиятга тушган болаларни ватанга қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Россиянинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха Республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг