Қозоғистонда қамоқдаги Карим Масимовни афв этиш масаласи кўриб чиқилмоқда
Олам
−
14 Июнь
5175Аввалроқ, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари, давлатга хиёнат ва ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишда айбланган Карим Масимов афв этиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилгани хабар қилинганди. Қозоғистон Президенти маъмурияти афв этиш тўғрисидаги ариза келиб тушганини тасдиқлади. Бу ҳақда “Inform buro” ахборот портали хабар берди.
Билдирилишича, ҳозирда ариза кўриб чиқилмоқда. Унинг натижаси ҳақида эса Масимовнинг ўзига хабар қилинади.
Афв этиш комиссияси раҳбари Марат Бошимовнинг айтишича, ҳужжат дастлаб Президент Администрациясининг электрон ўқиш бўйича умумий бўлимидан ўтаётгани боис комиссияга ҳалигача мурожаат келиб тушмаган. Мурожаат келиб тушсагина, ариза тегишли давлат органларига юборилади. Афв этиш комиссияси эса барча материаллар мавжуд бўлгандагина петиция олади. Бошимов мазкур масала юзасидан холис қарор қабул қилинишига ишонч билдирди.
Маълумот учун, Карим Масимов 2023 йилнинг апрель ойида давлатга хиёнат, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уриниш, ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Масимов терроризм ҳомийлари рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь