Қозоғистонда илк бор ҳокимлар сайлови ўтказилмоқда
Олам
−
25 Июль 2021
4565Қозоғистонда бугун, 25 июль куни илк бор мамлакатда туман бўйсунувидаги шаҳар, қишлоқ, шаҳарча ва қишлоқ округларида аким (ҳоким)лар сайлови ўтказилмоқда. Бунгача акимлар тайинланган.
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловлар 14 та вилоятдаги 1847 та участкада ўтказилмоқда.мамлакатда 1 млн 210 минг сайловчи рўйхатга олинган.
730 та сайлов округида 2582 та номзод кўрсатилган.
Қозоғистон фуқароси мамлакатда туман бўйсунувидаги шаҳар, қишлоқ, шаҳарча ва қишлоқ округи ҳокимларига сайланиши учун камида 25 ёшда иқтидорли, давлат хизмати соҳасидаги қонунчилик талабларига жавоб берадиган, судланмаган ва коррупциявий жиноят содир этмаган бўлиши керак.
Сайлов натижалари уч кун ичида эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Қозоғистон Республикаси сайловлари тўғрисида”ги Конституциявий қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонунни имзолаган эди. Қонун билан мамлакатда туман бўйсунувидаги шаҳар, қишлоқ, посёлка ва қишлоқ округлари маъмурияти раҳбарларини (аким) тўғридан-тўғри аҳоли томонидан сайлаш тизими жорий қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь