Қозоғистонда ички органларини 18,8 минг долларга сотишга уринган эркак қўлга олинди
Олам
−
28 Сентябрь
3868Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида яшовчи фуқаро ички органларини 9 миллион тенгега (18,8 минг доллар) сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Вилоят прокуратураси ҳолатни интернет тармоғини кузатаётганда аниқлаган. Шундан сўнг жорий йилнинг 25 сентябрь куни прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўзининг ички органларини жами 9 миллион тенгега сотиш бўйича ноқонуний битим тузмоқчи бўлган фуқаро Э. исмли эркак қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 116-моддаси (Инсон аъзолари ва тўқималарини олиб ташлашга ёки қонунга хилоф равишда олиб ташлашга мажбурлаш) 1-қисми билан судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси