Қозоғистонда фуқароларни эмлаш қачондан бошланиши айтилди

Олам 1997
image

Қозоғистон Ҳукумати жорий йилнинг 1 февралидан фуқароларни Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси билан эмлашни бошламоқчи. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цойга асосланиб хабар берилган. 

Унинг сўзларига кўра, бугун, 19 январь куни Россия ва Қозоғистон ўртасида вакцинанинг биринчи партиясини 20 минг дозада етказиб бериш бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган. 

Цойнинг сўзларига кўра, эмлаш вакцина олинишига қараб, босқичма-босқич амалга оширилади. 

Қайд этилишича, биринчи босқичда шифокорлар, иккинчи босқичда ўқитувчилар, кейин сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ва бошқа бир қатор тоифадагилар эмланади. 

Таъкидланишича, йил охирига қадар 6 миллионгача қозоғистонликни эмлаш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, 2020 йил декабрида Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳридаги фармацевтика мажмуасида "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш бошланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 216 мингдан ошган. Мамлакатда 2 минг 889 киши вирус қурбони бўлган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3.3
t
×