Қозоғистонда эркак 8-қаватда осилиб қолган қизчани қутқарди (видео)
Олам
−
11 Май 2022
10756Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда фуқаро уч ёшли қизчани саккизинчи қаватдан қулашдан қутқариб қолди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берган.
Таъкидланишича, ҳодиса бугун, 11 май куни соат 10:21 да содир бўлган. Бола деразадан ташқарида осилиб қолган ва квартирага қайтиб кира олмаган.
“8-қават балкони карнизида осилган болани қуйи қаватда яшовчи эркак қутқариб қолган. Йиқилиш вақтида 2019 йилда туғилган қиз ота-онаси билан уйда бўлган. Айнан шу вақтда боланинг ёнида ҳеч ким бўлмаган. 7-қаватда яшовчи 1985 йилда туғилган Сабит Шонтакбаев йиғлаётган боланинг осилиб қолганини кўрган. У ҳеч иккиланмасдан ва ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, қутқарув тадбирларини ўтказган ва бир неча сония ичида қизни ушлаб олган, шу орқали боланинг ҳаётини сақлаб қолган”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Шонтакбаевга жасорат ва қаҳрамонлик учун мукофот топширилиши режалаштирилмоқда.