Қозоғистонда дунёвий тузумни ағдаришни режалаштирган экстремистлар қўлга олинди
Олам
−
15 Ноябрь 2023
6443Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) ходимлари мамлакатда дунёвий тузумни ағдаришни режалаштирган экстремистик гуруҳ аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда МХҚга таяниб, “Tengrinews” хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 ноябрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси Бош прокуратура билан келишилган ҳолда Остона, Атирау ва Жезқазғон шаҳарларида ўтказилган терговга қадар текширув доирасида радикал диний гуруҳнинг бўлинмаларини зарарсизлантирган.
“Терроризмни тарғиб қилиш, шунингдек, экстремистик гуруҳ тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва фаолиятида иштирок этишда гумон қилиниб, 12 киши бир вақтнинг ўзида қўлга олинди. Терговчиларга кўра, улар Қозоғистонда дунёвий тузумни ағдаришни мақсад қилган. Бунинг учун улар экстремистик ғояларни тарқатиб, ўз сафларига янги тарафдорларни жалб қилган”, дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
Қўлга олинганларнинг яшаш жойларида тинтув ўтказилганда, тақиқланган адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар топилган.
“Гуруҳнинг бир қатор аъзолари оғир жиноятлар, жумладан, милиция ходимини ўлдириш, бандитизм, талончилик, ўғирлик ва зўрлаш каби жиноятларни содир этганлик учун судланган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, Қозоғистон Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддаси 1-қисмига мувофиқ, ушбу иш бўйича бошқа маълумотлар ошкор этилиши шарт эмас.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь