Қозоғистонда дунёда илк бор 3D технологияли тангалар муомалага чиқарилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Миллий банки дунёда биринчи бўлиб 3D ультра юқори рельеф технологиясига эга тангаларни муомалага чиқарди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, коллекциянинг дизайн концепциясини ишлаб чиқишда банк мутахассислари тангага янги технологияларни қўллашга қарор қилган. Шунингдек, Қозоғистон зарбхонаси 3d ультра юқори рельеф технологиясидан фойдаланган ҳолда тангаларни инновацион зарб қилиш синовидан ўтказган. Синов натижаларига кўра, тангада “Balqash Alabug‘asy” балиқ бошининг рельефи танга текислигидан 17 мм баландроқни ташкил қилмоқда.

“Ҳозирча дунёнинг ҳеч бир зарбхонаси бундай натижага эриша олмади”, дейилади Миллий банк матбуот хизмати хабарида.

“Balqash Alabug‘asy” тангалари икки турда ишлаб чиқарилади:

925/1000 сом кумушдан 3D технологияси ва ўта юқори рельефли, оғирлиги 100 грамм, диаметри 50 мм, номинал қиймати 1000 танга, муомала тиражи 500 дона:

никель кумуш қотишмасидан тайёрланган оғирлиги 15 грамм, диаметри 33 мм, номинал қиймати 200 танга, муомала тиражи 20 000 дона.

Маълумотларга кўра, ушбу коллекцион тангалар Берлинда Бутунжаҳон пул кўргазмасида Бутунжаҳон валюта конференциясидаги медиафорумдаги иштироки доирасида тақдим этилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг