Қозоғистонда COVID-19 беморлари сони ошди ва 3200 кишига етди
Олам
−
30 Апрель 2020
40582020 йил 30 апрель соат 09:40 ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг яна 67 нафар фуқаросида коронавирус аниқланди. Беморларнинг аксарияти Ақтўбе вилоятида аниқланди - 17 киши. Бу ҳақда NUR.KZ хабар бермоқда.
Кейинги ўринларни Қизилўрда вилояти эгаллаган – 11 нафар бемор. Учинчи ўринда 8 нафар янги ҳолат билан Ғарбий Қозоғистон вилояти бормоқда. Ушбу беморларнинг барчасида коронавирус 30 апрель куни қайд этилган.
Бундан ташқари, Қарағанда вилоятида 7 нафар, Нур-Султонда 6 нафар, Қостанай вилоятида 4 нафар, Шарқий Қозоғистон вилоятида 3 нафар ва Акмола, Павлодар, Чимкент ва Мангистау вилоятларида бир нафардан шахсда инфекция аниқланган.
Қозоғистонда биринчи инфекция ҳолати аниқланганидан бошлаб COVID-19 нинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар қуйидагича: Тасдиқланган ҳолатлар: 3 205 киши; Вафот этганлар: 25 киши; Шифо топганлар: 819 киши.
LiveБарчаси