Қозоғистонда “Chevrolet” автомобиль заводи қурилади

Жамият

image

Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида “Chevrolet” автомобиль заводи қурилади. Бу ҳақда бугун, 22 декабр куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев учрашувида маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида бир қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилади. Жумладан, Қозоғистоннинг Караганда вилоятида маиший техника ишлаб чиқариш заводи, Чимкентда инфузион эритмалар корхонаси, Костанайда “Chevrolet” автомобиль заводи қурилади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхонаси, Тошкент вилоятида транспорт-логистика маркази барпо этилади.

Икки давлат раҳбарлари мазкур объектларнинг қурилишига биргаликда старт берди.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

477

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг