Қозоғистонда чақалоқлар савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Олам
−
12 Декабрь 2556 2 дақиқа
Бугун, 12 декабрь куни Олмаотада чақалоқларни сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилгани аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг баёнатига таяниб, “Polisia.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат бўйлаб тезкор-тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбир давомида ёш қизларнинг фарзандларини алдов йўли билан сотиб оладиган жиноий гуруҳ фош этилди. Гуруҳ аъзолари ёш оналарнининг оғир вазиятидан фойдаланиб, пул эвазига янги туғилган чақалоқларидан воз кечишга кўндирган.
Ҳозирда барча гуруҳ аъзолари қўлга олинган. Уларга қарши 20 дан ортиқ жиноят иши бўйича тергов ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, “СТОП-трафик” тезкор-профилактик тадбири доирасида Остона, Олмаота ва Шимкент шаҳарларида “элита эскорти” (бадавлат мижозларга тадбирларда ҳамроҳ бўладиган жозибали аёлларни тақдим этишга ихтисослашган хизмат тури)ни ташкил қилган шахсларнинг фаолияти фош этилди. Улар турли тунги клублар ва барларда ёш қизларни ишга ёллаб келган.
“Уларнинг фоҳишабозликни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлари аниқланди. Жиноят ишлари судга юборилди”, деди ИИВ вакиллари.
Мамлакат ИИВнинг таъкидлашича, тунги кўнгилочар масканларда ўтказиладиган мунтазам рейдлар вақтида Шимкент, Ақтобе, Жамбул, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди ва Қостанай вилоятларида фуқаролар, жумладан, вояга етмаганларни турли эксплуатация шаклларига жалб қилиш ҳолатлари аниқланмоқда.
ИИВнинг билдиришича, ушбу рейдларнинг мақсади фуқароларнинг жиноят йўлига жалб қилинишининг олдини олиш, ёшларни ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлашдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон аҳолиси кўпайгани ҳақида хабар берилганди. 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Қозоғистоннинг умумий аҳолиси қарийб 20,5 миллион кишига етганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь