Қозоғистонда болаларни уйда қаровсиз қолдирмаслик таклиф қилинди

Олам

image

Қозоғистонда Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Динара Закиева 12 ёшгача болаларни уйда қаровсиз қолдирмаслик ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Болалар омбудсманининг ушбу таклифига болалар иштирокидаги фожиали ёнғинлар сабаб бўлган. Закиеванинг сўзларига кўра, 2024 йил бошидан бери мамлакатда 15 та ёнғин содир бўлган, уларда болалар ҳалок бўлган. Аксарият ҳолларда болалар уйда ёлғиз қолганларида фожиа ҳодисалар юзага келмоқда.

“Мана шу фактларни таҳлил қилиб, 12 ёшгача бўлган болаларни катталар назоратисиз қолдиришга йўл қўймаслик бўйича қонунчилик чораларини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман, албатта, шу билан бирга, кўмакка муҳтож оилаларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш дастурлари ҳам зарур ”, деб ёзган Закиева ўзининг Instagram'даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги икки қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлганди. Воқеа жойида ёнғин хавфсизлиги бўйича тадқиқот лабораторияси ишлаган, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг яқинларига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳалокатлар тиббиёт маркази психологлари ёрдам берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Болалар омбудсмани Динара Закиева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг