Қозоғистонда болалар учун махсус сим-карталар жорий этилди

Олам

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида болалар учун мўлжалланган махсус сим-карталар ишга туширилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокурори Берик Асилов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Олмаотада “SIM KID” номли пилот лойиҳа йўлга қўйилган ва у маҳаллий мобил алоқа оператори билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бу сим-карталар болаларни зарарли интернет контентдан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Жумладан, улар ўз жонига қасд қилишни тарғиб қилувчи, наркотик моддалар, онлайн қиморхона ва бошқа бузғунчи материалларга киришни автоматик тарзда чеклайди. 

Шунингдек, ота-оналар ушбу сим-карта орқали боланинг қандай иловалардан фойдаланаётганини кўриши, исталмаган сайтлар ва дастурларга киришни блоклаши, ҳатто телефон овозсиз (тинч) режимда бўлса ҳам унга қўнғироқ қилиши мумкин бўлади.

“Бу болалар учун махсус ишлаб чиқилган сим-карта бўлиб, у ўз жонига қасд қилиш, порнография, наркотиклар, қимор ўйинлари ва бошқа интернет таҳдидларидан ҳимоя қилиш функцияларига эга. Ота-оналар бу орқали фарзандларининг фойдаланаётган иловаларини кўра олади, хавфли ресурсларга киришни чеклайди ва болага телефон овозсиз бўлса ҳам қўнғироқ қилиши мумкин бўлади”, деди Берик Асилов.

Пилот лойиҳа синов босқичи якунлангач, уни бутун мамлакат бўйлаб оммалаштириш режалаштирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эндиликда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар Instagram’да онлайн жонли эфирни бошлашдан олдин ота-онасининг рухсатини олишлари талаб этилиши хабар қилинган эди. Шунингдек, илова энди ўсмир фойдаланувчиларга ота-онасининг розилигисиз “яланғочликдан ҳимоя” функциясини ўчириб қўйишга ҳам рухсат бермайди. Ушбу функция шубҳали тасвирларни хиралаштириб кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Олмаота сим-карта SIM KID

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made