Қозоғистонда биологик қурол ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги гап кимдан чиққани айтилди

Олам

image

Америка лабораториялари Қозоғистонда биологик қурол ишлаб чиқараётгани ҳақидаги миш-мишлар ортида сунъий интеллект турибди. Ушбу сохта хабарларнинг манбаси Хитой бўлиб чиқди, деб ёзади "Orda.kz" нашри.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти ҳисоботида келтирилишича, Хитой Қозоғистондаги Америка биолабораториялари ҳақидаги шов-шувли сохта маълумотларни тайёрлашда нейрон тармоқларидан фойдаланган. Уни овоза қилиш эса ушбу давлат оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилган.

“2023 йил апрель ойида Хитой ҳукумати томонидан бошқариладиган генератив сунъий интеллект ёрдамида яратилган янгиликлар сайти Қўшма Штатлар Қозоғистонда биологик қурол ишлаб чиқараётгани ҳақидаги илгари ёлғон даъволарни тарқатди ”, дейилади ҳисоботда.

Қўшимча қилинишича, Россия сунъий интеллект ёрдамида дезинформацияни фаол равишда тарқатишга кўмаклашяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг