Қозоғистонда бедарак йўқолган ўзбекистонлик ўлик ҳолда топилди
Олам
−
25 Май 2022
135602021 йилнинг қишида ғойиб бўлган 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Атирау вилоятида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, эркак Қизилқўғин тумани Кенбай қишлоғидаги “Азамат” фермер хўжалигида чўпон бўлиб ишлаган. 2021 йил 16 декабрь куни у даштга кетган ва қайтиб келмаган.
“Бир кунлик қидирувлар ҳеч қандай натижа бермади”, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг май ойида Қизилқўғин тумани Ички ишлар бошқармаси инспектори Э.Сағитжонов ўзига бириктирилган ҳудудни кўздан кечириш чоғида “Азамат” деҳқон фермасидан уч километр узоқликда номаълум шахснинг жасадини топган.
Суд-тиббий экспертизаси марҳумнинг ўтган йил охирида ғойиб бўлган ўша чўпон эканлигини аниқлади. Эркакнинг ўлими сабаблари маълум эмас.
LiveБарчаси