Қозоғистонда аёл туғуруқхона биносининг учинчи қаватидан сакради
3-саҳифа
−
12 Август 2023
9924Жорий йилнинг 10 август куни Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Қорасой клиник кўп тармоқли марказий шифохонаси туғуруқ бўлимида даволанаётган 37 ёшли аёл шифохона биносининг учинчи қаватидан ўзини ташлади. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, 37 ёшли бемор аёл туғуруқхонанинг учинчи қаватида жойлашган реанимация хонаси деразасидан сакраб тушиб, тиббиёт ходимларидан қочиб кетган.
“У оператив туғуруқдан кейин тўртинчи кун интенсив терапияда бўлган. Туғуруқдан кейинги психоз фонида у ўзини тажовузкор тутиб, даволанишдан бош тортган. Айни пайтда у барча ихтисослашган мутахассислар – анестезиолог-реаниматолог, нейрохирург, травматолог ва жарроҳ томонидан кўрикдан ўтказилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, тиббиёт муассасаси ходимлари томонидан аёл айни дамда тўлиқ текширувдан ўтказилиб, даволанаётгани ҳақида маълум қилинган.
Бундан олдин ҳам Қозоғистоннинг Остона вилоятида 24 ёшли, икки болали аёл оилавий жанжалдан кейин 9 қаватдан сакрашга уринганди.
LiveБарчаси