Қозоғистонда 94 ёшли нафақахўр ўз уйини портлатиб юборди 

Олам

image

Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида 94 ёшли нафақахўр ўзининг шахсий уйини газ баллонлари билан портлатиб юборди. Бу ҳақда Orda.kz хабар берди. 

Эътиборли жиҳати, нафақахўрнинг ўзи мўжизавий тарзда тирик қолган. Қўшниларнинг сўзларига кўра, бундай қилмишга у ва рафиқаси орасидаги жанжал сабаб бўлган. 80 ёшли Галина Каменеванинг айтишича, портлашдан олдин 94 ёшли қўшни аёл қонга беланган ва танасидаги кўкаришлар билан унинг олдига судралиб келган ва ўт ўчирувчиларни чақиришни сўраган. Кейинроқ воқеа жойига полиция ва шифокорлар етиб келган. 

“Уй тез ёниб кетди. Олов шу даражага етдики, бир неча дақиқалар ичида уй ёниб кетди. Барча қилинган таъмирлар барбод бўлди. Ёнғиндан 15 дақиқа ўтгач, қўшним оловлар орасидан соғ-омон чиқиб келди. Мен уни аллақачон ёниб кетган, деб ўйлагандим. Бу шунчаки мўжиза”, дейди Александр Кузмин. 

Қўшниларнинг айтишича, нафақахўр бундан олдин ҳам бир неча бор портлашлар содир этган ва бунинг орқасидан кўп маротаба шифохонага ётқизилган.

Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон нафақахўр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made