Қозоғистонда 6 ўзбекистонлик иштирокидаги ЙТҲ тафсилоти

Жамият

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар полиция ходими ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ходими 16-17 июль кунлари 1 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ва 4 нафари жароҳатланган ЙТҲ тафсилотларини ўрганиш учун Жамбил вилояти Мўйинқум тумани ва Қорағанда вилояти Приозерск шаҳрига борди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Марҳум ўзбекистонликнинг жасади яқинлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга жўнатилган. Жароҳатланганлар эса Приозерск шаҳар шифохонасига жойлаштирилган.

Қозоғистон миграция хизматининг мазкур ҳудуддаги вакиллари берган маълумотга кўра жами 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ноқонуний меҳнат билан шуғуллангани учун қўлга олинган, улардан 6 нафари хизмат автомашинасида ЙТҲга учраган.

ЙТҲ факти бўйича полиция ходими – хизмат автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш очилган.

Бош консулхона жароҳатланган ўзбекистонликлар О.Н. ва С.С.ни Ўзбекистонга жўнатиш масалалари билан шуғулланмоқда ва вазиятни назоратда ушлаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Жамбил вилояти

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг