Қозоғистонда 31 нафар ўзбекистонлик ушланди
Олам
−
14 Июнь 2022
32443Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида полиция ходимлари ноқонуний каврак қазиб олиш билан шуғулланган 51 нафар хорижликни аниқлади. Бу ҳақда “Zakon” нашри хабар берди.
Ўтказилган профилактика тадбирлари давомида Ўтирор тумани ИИБ ходимлари томонидан Қорақўнғир ҚФЙ ҳудудидаги дашт кенгликларида доривор каврак тераётган 51 нафар чет эл фуқароси аниқланди. Улардан 31 нафари Ўзбекистон, 17 нафари Тожикистон фуқароларидир.
Полиция ходимлари Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 517-моддаси 5-қисми “Чет эллик ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Қозоғистон Республикасининг аҳоли миграцияси соҳасидаги қонунчилигини бузиш” бўйича маъмурий баённомалар тузган. Суднинг қарори билан чет эл фуқаролари Қозоғистон ҳудудидан чиқариб юборилган.
LiveБарчаси