Қозоғистонда 2 та зилзила юз берди
Олам
−
16 Апрель 2023
22958Бугун, 16 апрель куни Қозоғистоннинг Хитой билан чегарасига яқин жойда 2 та зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмологик тажриба-методик экспедициясига таяниб, “Central Asia” хабар берди.
Биринчи ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 7:40 да Олмаотадан 325 км шарқда қайд этилган. Зилзила 4 магнитудали бўлиб, унинг ўчоғи 15 км чуқурликда жойлашган. Сезувчанлик ҳақидаги маълумотлар берилмаган.
Шунингдек, маҳаллий вақт билан соат 8:55 да яна бир ер қимирлаши Олмаотадан 43 км шарқда юз берди. Унинг магнитудаси 3,8 баллни ташкил қилди. Бошқа маълумотлар келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 15 апрель куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилганди.