Қозоғистонда ҳайдовчисиз поездлар ишга туширилади
Олам
−
11:12 724 1 дақиқа
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ҳайдовчисиз LRT поездлар (Light Rail Transit – енгил рельсли шаҳар поезд тизими) ишга туширилади. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, LRT ҳаракатининг расмий ишга туширилиши 16–17 май кунлари бўлиши режалаштирилган. Ҳозирда лойиҳа якуний тайёргарлик босқичида бўлиб, пойтахтда поездлар синовдан ўтказилмоқда, хавфсизлик тизимлари текширилмоқда ҳамда инфратузилма созланмоқда. LRT синов эксплуатацияси 2025 йил 29 сентябрдан бошланган ва камида 6 ой давом этиши режалаштирилган эди.
Маълумотларга кўра, поезд халқаро аэропорт ва “Нурли Жол” темир йўл вокзалини боғлайди. Йўналиш 22,4 километр узунликда бўлиб, йўловчилар уни босиб ўтиш учун тахминан 40 дақиқа вақт сарфлайди. Йўналиш бўйлаб жами 18 та станция жойлашган бўлиб, улар бизнес марказлари ва турар жой ҳудудларини қамраб олади.
Йўл ҳақи 200 тенгени (тахминан 5200 сўм) ташкил этади. Битта поезд 600 тагача йўловчини ташийди, соатига 80 километргача тезликкача ҳаракатланади.
Тизимни 1000 дан ортиқ киши, жумладан, тахминан 300 нафар хорижлик мутахассис бошқаради. Шунингдек, бугунга қадар тахминан 500 нафар ходим – поезд операторлари, диспетчерлар ва техник мутахассислар тайёрланган.
Live
Барчаси