Қозоғистон йил бошидан буён Ўзбекистонга неча тонна Россия нефтини етказиб берди?

Олам

image

2023 йилнинг биринчи икки кварталида Қозоғистон Ўзбекистонга 48,6 минг тонна Россия нефтини етказиб берди. Бу ҳақда KazTransOil компанияси Матбуот хизмати хабар берди.

Биринчи кварталда 10,7 минг тонна, иккинчи чоракда 37,9 минг тонна нефть жўнатилган. Нефть “KazTransOil” магистраль нефть қувурлари тизими орқали ташилади.

Қозоғистон компанияси нефтни ташиш Қозоғистон Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилаётганини қўшимча қилган.

Компания Россия нефтини Ўзбекистонга етказиб бериш 2017 йилда бошланган. Шу йили транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 36 минг тоннани ташкил этган. 2019-2022 йилларда Россия нефтининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити бўлмаган.

KazTransOil – Қозоғистоннинг миллий нефть қувурлари оператори. Компаниянинг 90% оддий акциялари “КазМунайГаз” ОАЖга тегишли, қолган 10 фоиз оддий акциялар миноритар акциядорлар томонидан назорат қилинади. KazTransOil нефтни ички бозорга, транзит ва экспортга ташиш бўйича хизматлар кўрсатади. KazTransOil магистраль нефть қувурларининг умумий узунлиги қарийб 5,4 минг километрни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Қозоғистон Ўзбекистон нефт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг