Қозоғистон бугундан бошлаб ягона вақт минтақасига ўтди

Олам

image

Қозоғистон 1 март соат 00:00 дан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб ягона вақт минтақасига ўтади. Бу ҳақда “Vecher.kz” хабар берди.

“Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарорига ўзгартиришларга кўра, бутун республика бўйича 2024 йил 1 март соат 00:00 дан бошлаб, ягона вақт минтақасидан фойдаланиш белгиланган. Шундай қилиб, Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудуди учун 5-соат минтақаси (UTC+5) қўлланилади”, дейилади хабарда.

Жумладан, Остона, Олмаота, Чимкент шаҳарлари, шунингдек, Оқмўла, Олмаота, Жамбил, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон, Абай, Жетису ва Улитов вилоятларида 2024 йил 29 февралдан 1 мартга ўтганда маҳаллий вақт бир соат орқага қайтарилиши керак.

Шу пайтгача Қозоғистонда иккита вақт зонаси қўлланиларди: UTC+5 ва UTC+6. Мамлакатнинг катта қисми UTC+6 зонасида жойлашган. Олимларнинг фикрича, UTC+6 вақт минтақаси табиий қуёш вақтига тўғри келмайди, бу эса биологик ритмлар ва инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Қозоғистонлик олимлар ва экспертлар кўпчилик ҳудудлар табиий вақтга энг яқин вақтдан фойдаланиши учун ягона вақт минтақасини ташкил этишни таклиф қилди. Мутахассисларнинг фикрича, бу турли ҳудудлар аҳолиси ўртасидаги вақт тўсиқларини бартараф этиш, транспорт ва бошқа коммуникациялар фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш, бизнес юритиш ҳамда давлат органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги учун фойдали бўлади.

Маълумот учун, Марказий Осиёдаги Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон бир хил вақт минтақаси (UTC+5)да, Қирғизистон эса UTC+6 соат минтақасида жойлашган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made