Қозоғистон ва Ҳиндистон Тошкентдаги ЖЧга бойкот эълон қилмайди
Спорт
−
16 Февраль 2023
8300Қозоғистон ва Ҳиндистон бокс терма жамоалари жорий йилнинг 1-14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионати баҳсларига бойкот эълон қилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси Президенти Кенес Ракишев “BaigeNews.kz” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Мутахассиснинг фикрича, Тошкент мундиали гарчи Олимпия лицензияларини бермаса-да, тажриба ва амалиёт жиҳатидан муҳим ҳисобланади.
“Агар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида қатнашмасликка қарор қилса, Қозоғистоннинг кўплаб мухлислари хафа бўлади, деб ўйлайман ва мухлисларнинг ҳафсаласи пир қилишга ҳаққимиз йўқ. Қолаверса, ҳозир ҳаваскор бокс бўйича халқаро мусобақалар унчалик кўп эмаслигига ишонамиз, шу боис Жаҳон чемпионати биз учун машқ қилиш ва тажриба тўплаш учун жуда муҳим, турнирга тайёргарлик кўряпмиз ва медаллар учун курашамиз”, дейди Кенес Ракишев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремльёвнинг Россия Президенти Владимир Путин билан яхши муносабатда эканлиги ва Халқаро бокс ассоциациясининг Россия билан Беларусь боксчиларига ўз байроқлари остида Жаҳон чемпионатида иштирок этишга рухсат бергани сабабли, АҚШ, Ирландия, Чехия ва Швеция бокс жамоалари бўлажак турнирда иштирок этмаслигини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь