Қозоғистон Ўзбекистонга картошка ва сабзи сотиб, кейин қайта сотиб олмоқчи

Олам 20151
image

Қозоғистон ўз картошка ва сабзисини ҳозир Ўзбекистонга сотиб, келгусида шу маҳсулотларн қайтиб сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин маълум қилди, деб хабар бермоқда “Tengrinews” нашри.

“Биз ўзимизда деярли ҳамма нарсани етиштирамиз, лекин етарли миқдорда эмас. Ҳозир экспорт қилиш учун етарли миқдорда картошка етиштиряпмиз, лекин уларни, айтайлик, апрелгача сақлай олмаймиз. Шунинг учун март охири, апрелда уни қаердандир олиб келишга мажбурмиз”, дейди вазир.

Шунинг учун ҳукумат ҳозир мавжуд маҳсулотни эҳтиёжи бор қўшнисига сотиб, баҳорда Ўзбекистондан келиштирилган нархларда сотиб олмоқчи.

“Биз ҳозир Ўзбекистонга кетяпмиз, уларга ҳозир бизнинг картошкамиз, сабзимиз керак. Улар билан шартнома тузиш мақсадида, ҳозир биз марказлаштирилган ҳолда уларга картошка ва сабзи сотишга тайёрмиз, кейин март-апрель ойларида марказлашган ҳолда харид қилишимиз мумкин. Шунга кўра, нарх даражаси нормал бўлиши керак, бу савдо”, Жумангарин Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин журналистлар саволига жавоб бераркан.

Серик Жумангариннинг сўзларига кўра, давлат омборхоналар қуриш билан шуғулланган эски позиция нотўғри.

“Давлат тадбиркорлик билан шуғулланмаслиги керак. Шунинг учун бугун ҳокимлар билан учрашув бўлади. Бизда ҳудудларда камида 2-3 та омборхона бор. Асосий муаммо: маҳсулотлар нега қимматлашяпти, чунки биз уларни энг зарур бўлган вақтга қадар сақлай олмаймиз. Бу баҳорнинг бошланиши - ўртаси. Сақлаш жойлари жуда кам, айниқса иқлим назорати мавжудлари”, дея тушунтирган вазир.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 926
Рейтинг: 3
t
×