Қозоғистон Ўзбекистон ва Қирғизистон билан чегарада назоратни кучайтирмоқчи
Олам
−
07 Октябрь 2020
8993Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат чегарасида назоратни кучайтириш зарурлигини маълум қилди. У қўшни давлатларда коронавирус пандемияси кучайиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда Президент бугун, 7 октябрь куни пандемиянинг иккинчи тўлқинига тайёргарлик кўриш масаласида ўтказган йиғилишида гапирган.
Тўқаев Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистонда СOVID-19 юқтириш ҳолати кўпайиб бораётганини таъкидлаган. Шу муносабат билан, у аэропортлар ва темир йўл станцияларига назоратнинг қатъий режимини қайтариш кераклигини айтган. Шунингдек, "қизил ҳудуд" дан келган одамларда экспресс-синовлар ўтказиш зарурлигини қайд этган.
Маълумот учун, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар 108 мингдан ошиб кетган. 1 минг 700 дан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Дунёда касаллик юқтирганлар сони 36 миллионга яқинлашмоқда. 1 миллиондан кўп одам касаллик қурбони бўлган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 7 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 59 минг 579 нафарга етган. Қурбонлар сони 491 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь