Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида тирбандлик юзага келди

Жамият

image

Ўзбекистон билан Қозоғистон чегарасидаги айрим ўтказиш пунктларида одамлар ва транспорт воситалари тирбандлиги келиб чиқмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати муносабат  билдирди.

Билдирилишича, чегара хизмати “Жибек йўли” назорат-ўтказиш пунктида тирбандлик кузатилаётганини қайд этган. Бунга Тошкент вилоятидаги “Ғишткўприк” чегара божхона постида автомобиль йўлини қуриш ва кенгайтириш ишлари сабаб бўлган.

“Шунингдек,  Қозоғистоннинг “Тажен”, “Атамекен” ва “Қозиғурт”  каби чегара ўтказиш пунктларида ҳам реконструкция ишлари давом этмоқда, “Капланбек” назорат-ўтказиш пункти ёпилган”, дейилади хабарда.

Нашрга кўра, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг