Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада 2 та автомобиль ўтказиш пунктини очмоқда

Олам 12349
image

Қозоғистон Россия ва Ўзбекистон билан чегарада 12 та автомобиль ўтказиш пунктини очмоқда

Қозоғистон ҳукумати Россия ва Ўзбекистон билан чегарадаги 12 та автомобиль ўтказиш пункти фаолиятига нисбатан мавжуд бўлган чекловларни олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлқини сақлаш вазирлиги маълум қилган. 

“Қозоғистон ҳудудига коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси билан давлат чегараси орқали 12 та автомобиль назорат-ўтказиш пункти фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилиш тўғрисида қарорни қабул қилди”, дейилади хабарда.

Шундай қилиб, бугун, 12 июлдан бошлаб қуйидаги пунктлар ўз ишини қайта тиклайди:

Россия билан чегарада: "Кондибай", "Акбалшик", "Қизил Жар", "Наиза", "Жезкент", "Баитанат", "Коянбай", "Орда", "Шаган", "Карашатау".

Ўзбекистон билан чегарада: “Целинный” (Ўзбекистон томонидан “Оқ олтин”) ва “Сирдарё” (Ўзбекистон томонидан “Малик”). 

“Шу билан бирга, мамлакат аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга ўз вақтида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва қайта эмлашни тавсия қилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 479
Рейтинг: 3.1
t
×