Қозоғистон Туркия билан божхона назорати тартибларини соддалаштирмоқда

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати Туркия билан савдо қилишда божхона назорати муддатини қисқартиради. Тегишли қонунни Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев имзолади. 

Ҳужжат икки давлат ҳукуматлари ўртасида 2022 йил 10 майда Анқара шаҳрида имзоланган ахборот алмашинувини ташкил этиш ва божхона назорати тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни назарда тутади. 

Битим Қозоғистон ва Туркия ўртасида олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумот алмашиш орқали божхона назорати самарадорлигини ошириш ва вақтни қисқартиришга қаратилган. 

Хусусан, ахборот алмашинувидан фойдаланиш ва божхона назорати тартиб-таомилларини соддалаштириш ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига чегарани ўтказиш пунктларида чегарадан ўтишнинг устувор тартибини таъминлаш, божхона назоратини ўтказиш муддатларини қисқартириш ва божхона расмийлаштирувларини соддалаштириш кўзда тутилмоқда. Ўтказиш пунктларида божхона кўригидан озод қилиш, божхона иши ва контрабанда соҳасида ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланган ҳоллар бундан мустасно.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг