Қозоғистон терма жамоасига сифатсиз формаларни қимматга ўтказган мансабдор ушланди
Олам
−
10 Февраль
5437Қозоғистонда спорт кийимларидан пул ундирмоқчи бўлган Спорт вазирлиги мансабдори қўлга олинди. Бу ҳақда Республика Молиявий мониторинг агентлигига таяниб, ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги ходимлари Туризм ва спорт вазирлигининг мансабдорини ўта йирик миқдорда маблағларни ўзлаштирганликда айблаб қўлга олди. Воқеадан олдин Республика терма жамоаси вакиллари спорт буюмларининг сифатсиз экани ҳақида шикоят қилишган.
Ҳолат ўрганилиб, Агентликнинг пойтахт бошқармаси томонидан Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Спортни ривожлантириш дирекцияси ходимига нисбатан ўта йирик миқдордаги маблағларни ўғирлаганлик учун судга қадар тергов ҳаракатлари бошланди.
Берилган маълумотга кўра, Қозоғистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида фойдаланиш учун Хитойда ишлаб чиқарилган спорт кийимлари арзон нархда сотиб олинган ва 3 баравар қимматга ҳисобланган.
Матбуот хизматининг таъкидлашича, етказиб берувчи ушбу товарларнинг Қозоғистондан келиб чиқиши ҳақидаги сохта ҳужжатларни ҳам тақдим этган. Оқибатда давлатга 383 миллион тенге (856 минг доллар) миқдорида зарар етган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси