Қозоғистон Россияни четлаб нефть сотишни кўпайтирмоқчи

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Каспий денгизидаги Оқтов ва Курик портлари орқали нефть ташиш ҳажмини йилига 20 миллион тоннагача ошириш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди.

“Ўтказувчанликни ошириш ва нефть ташиш ҳажмини йилига 20 миллион тоннага етказиш учун Оқтов ва Курик портларининг барча мавжуд қувватларини ишга туширишимиз керак”, дейди Тўқаев Мангистау вилояти жамоатчилиги билан учрашувда.

У жаҳон бозорларидаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда Транскаспий йўналишини янада ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга эканига эътибор қаратган. Шунингдек, Остона бу борада ҳамкор давлатлар билан келишувга эришганини қайд этган.

Маълумот учун, Қозоғистон нефтининг экспорти жаҳон етказиб беришнинг 1 фоиздан ортиғини ёки кунига 1,4 миллион баррелни ташкил қилади.

20 йил давомида у Каспий қувурлари консорциуми орқали Новороссийск портига етказиб берилмоқда, бу эса жаҳон бозорига чиқиш имконини беради. Июль ойида Россия суди экологик қоидабузарликлар туфайли Каспий қувурлари консорциумини ёпиш билан таҳдид қилган. Шундан сўнг Қозоғистон ҳукумати ва йирик хорижий нефть ишлаб чиқарувчилар бошқа компаниялар билан шартномалар тузди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг