Қозоғистон Россияга қарши санкциялар фонида юк ташиш бўйича чора кўряпти
Олам
−
29 Март 2022
20381Россияга қарши санкциялар фонида Қозоғистон ҳукумати экспорт ва транзит юкларни ташишнинг муқобил йўналишларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида республика Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Каирбек Ускенбоев маълум қилди.
“Биз экспорт ва транзит юкларни ташишнинг муқобил йўналишлари ва коридорларини ишлаб чиқдик. Вазирлик томонидан товарларни логистика таъминоти занжирларида узилишининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўрилди”, дейди у.
Вазирга кўра, экспорт юклари Латвия портлари ва Транскаспий халқаро транспорт йўналишига йўналтирилади.
“Транскаспий халқаро транспорт йўналиши доирасида Озарбайжон, Грузия ва Туркия билан қўшма транспорт-логистика компаниясига ўхшаш йўналиш бўйича қўшма корхона яратишга оид келишувга эришилди”, деган у.
Бундан ташқари, Ускенбоев Қозоғистон темир йўл саноатини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарилган вагонларни харид қилиш учун кредит беришда вагон операторлари учун 10 фоизгача бўлган иш ҳақи ставкасини субсидиялаш кўринишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситалари жорий этилганини айтган.
“Ушбу дастур доирасида 3500 га яқин фитинг платформалари ва 2000 дан ортиқ юк вагонлари харид қилинди. Шунингдек, жорий йилда Қозоғистон темир йўллари 1500 та юк вагонларини харид қилишни режалаштирмоқда”, деган вазир.