Қозоғистон Россияга ҳарбий техника жўнатяптими?

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 26 апрель куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида суратга олингани айтилаётган видеолавҳалар тарқалди. Уларда ҳарбий техника олиб кетилаётгани акс этган эди. Айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Қозоғистон Россияга ҳарбий техника жўнатаётгани ҳақида ёзди. Шундан сўнг Қозоғистон Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “STOP FAKE” порталида хабар берилди.

“Олмаотада ҳарбий техникалар ҳаракати ҳақидаги айланиб юрган видеога келсак, шуни маълум қиламизки, ушбу видеода ҳарбий техниканинг режали жанговар машғулотлардан сўнг мамлакатнинг марказий вилоятидан Олмаота шаҳрига ҳаракатланиши акс этган. Шу муносабат билан фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга муносабат билдирмасликни ва фақат расмий ахборот манбаларига ишонишни сўраймиз”, дейилади вазирлик баёнотида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг