Қозоғистон Россия учун Бойқўнғир ижара тўловини оширмоқчими?
Олам
−
27 Сентябрь 2023
7301Қозоғистон Россия учун Бойқўнғирдан фойдаланиш ижара тўловини оширмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Ахборот хавфсизлиги қўмитаси раиси Руслан Абдикаликов маълум қилди.
Унга кўра, Қозоғистон Бойқўнғир космодромидан фойдаланганлик учун Россиядан оладиган ижара ҳақини ўзгартиришни режалаштирмаяпти.
“Биринчидан, уни бирор нарса билан солиштириш жуда қийин. Бир давлат бошқасидан космодромни ижарага олганида, бу ноёб прецедент ҳисобланади. Нарх қанчалик адолатли эканлигини айтиш учун уни солиштиришга ҳеч нарса йўқ. Иккинчидан, шартномада нарх долларда кўрсатилган, шунинг учун тўловлар миллий валютада амалга оширилса, у ҳолда жорий курсга тенг бўлади. Бу ҳам ўзига хос индексациядир”, деган қўмита раиси.
Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги Аэрокосмик қўмитаси вакилининг таъкидлашича, келишув 1994 йилда, доллар курси бутунлай бошқача бўлган пайтда тузилган. Ҳозирда гап бошқа пул миқдори ҳақида кетяпти ва бу маълум даражада индексация заруратини қоплайди.
“Шунинг учун, Қозоғистон Бойқўнғир учун ижара миқдорини қайта кўриб чиқишни режалаштирмаяпти”, дея хулоса қилди Руслан Абдикаликов.
Маълумот учун, Бойқўнғир космодромидаги “Байтерек” космик ракета мажмуасининг парвоз синовлари бошланиши 2025 йилга кўчирилган эди.
Машҳура Имомова
LiveБарчаси