Қозоғистон Россия нефтини Хитойга етказгани учун қанча пул олиши очиқланди 

Олам

image

Қозоғистон Мажлиси (парламентнинг қуйи палатаси) депутатлари Остона ва Москва ўртасидаги Россия нефтини Хитойга ташиш бўйича келишувнинг амал қилиш муддатини узайтиришни ратификация қилди. Бу ҳақда "Orda.kz" хабар берди.

Қайд этилишича, нефть Қозоғистон Республикаси ҳудудидан оқиб ўтади. Томонлар 2014 йил июль ойида дастлабки келишувни имзолаган бўлса, энди у ўз ниҳоясига етмоқда. Шу боис икки давлат расмийлари шартномани яна 10 йилга узайтиришяпти.

"Роснефть" ушбу 10 йил ичида Хитойга 100 миллион тонна нефть етказиб беришни режалаштирмоқда. Нефтни қуйиш тарифи бир тонна учун 15 долларни ташкил этади.

"2024 йилдан 2033 йилгача бўлган даврда Россия нефтини Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ХХРга транзит қилишдан кутилаётган даромад 1 710 000 000 АҚШ долларини ташкил этади", дейди Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев.

Бироқ, расмийлар Россия билан бундай келишувга эришгани учун Қозоғистонга нисбатан халқаро санкциялар қўлланилишидан хавотирда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг