Қозоғистон Россия билан вакцина ишлаб чиқаришни бошлайди

Олам

image

Келгуси ҳафтада Қозоғистонда Россия билан янги коронавирусга қарши вакциналарни биргаликда ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев айтиб ўтди.

Президент сўзи аввалида Россияни дунёда биринчи бўлиб вакцинани рўйхатдан ўтказган ва аҳолини эмлашни бошлаган давлат сифатида алоҳида мақтаб ўтди.

“Мен дунёда биринчи бўлиб вакцинани рўйхатдан ўтказган ва аҳолини эмлашни бошлаган, COVID-19’га [коронавирус сабаб бўлган касалликка] глобал жавоб беришда етакчи ролни эгаллаб турган Россия Федерациясини алоҳида қайд этмоқчиман. Қозоғистон ҳам ўз дори-дармонларини ишлаб чиқармоқда, улар ҳам синов пайтида яхши натижаларни кўрсатмоқда. Яқин кунларда, аниқроғи келгуси ҳафта биз Россия билан Қозоғистонда, маҳаллий аҳоли ва экспорт учун вакциналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш ва умумий тадбирлар учун 3 триллион сўм ажратилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг