Қозоғистон Президентлигига 6 киши номзод бўлди
Олам
−
21 Октябрь 2022
6143Қозоғистонда жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловида иштирок этадиган номзодларни рўйхатга олиш якунланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
“Қозоғистон Республикаси МСК томонидан тасдиқланган, 20 ноябрга белгиланган Қозоғистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирларнинг календар режасига мувофиқ, Президентликка номзодларни рўйхатга олиш 21 октябрь куни соат 18:00 да якунланди”, дея хулоса қилди МСК раиси Нурлан Абдиров.
Бу вақтга келиб Марказий сайлов комиссияси олти нафар президентликка номзодни рўйхатга олган:
Қосим-Жомарт Тўқаев – амалдаги давлат раҳбари.
Нурлан Ауесбаев, мухолифатдаги Миллий социал-демократик партия вакили.
“Аманат” касаба уюшмалари республика ассоциацияси томонидан кўрсатилган Мейрам Кажикен.
Жигули Даирабоев – "Овул" Халқ демократик ватанпарварлик партиясидан номзод.
Каракат Абден – “Профессионал ижтимоий ишчилар миллий альянси” Республика жамоат бирлашмасидан.
Салтанат Турсинбеков – “Қозоқ аналари – дастурге йол” республика жамоат бирлашмасидан.
LiveБарчаси