Қозоғистон Президенти “субботник”ка чиқди

Олам

image

Қозоғистонда Остонани ободонлаштириш доирасида йил давомида бир миллиондан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экиш мақсад қилинган. Бу ҳақда Остонадаги боғда шаҳарни тозалаш ва кўчат экишда иштирок этган Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев матбуот хизмати маълум қилди. 

Давлат раҳбарига пойтахтни янада ободонлаштириш бўйича режа тақдим этилган. Остона ҳокими Женис Қосимбекнинг сўзларига кўра, жорий йилда бир миллиондан ортиқ кўкаламзорлаштириш режалаштирилган. Шаҳарда, шунингдек, Есил дарёси бўйидаги истироҳат боғлари ва дам олиш масканларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

Ўз навбатида, давлат раҳбари фуқароларнинг ҳордиқ чиқариши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлаб, шаҳарни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратаётганини айтиб ўтган. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, шанбалик иштирокчилари томонидан иккита қарағай ва 39 туп арча нави экилган.

“Қозоғистон бизнинг умумий уйимиз, уни тоза сақлашимиз керак. Биз дарахт экишимиз, кўчаларни ахлат қилмаслигимиз керак. Бу бизнинг фуқаролик бурчимиз. Бизда бошқа давлат йўқ. Мен ҳаммани масъулиятли фуқаро бўлишга чақираман”, дейди Тўқаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг