Қозоғистон поездларида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилмоқда

Олам

image

Қозоғистонда Миллий ташувчи компания 614/613-рақамли Орал-Манғистау йўналишида аёллар учун алоҳида вагон жорий этмоқда. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

“Пассажирские перевозки” акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълумотига кўра, бундай купе хизматидан жорий йил 1 июндан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади.

“Аёллар вагонига чипталар фақат аёлларга сотилади ва бу вагонларда фақат аёл йўловчи кузатувчилар ишлайди. Шунингдек, аёллар купесида 7 ёшгача бўлган ўғил болалар сафар қилишига рухсат берилади. Аёллар вагонига чипта вокзал кассаларидан сотиб олинади, бу ҳолда кассирга жой танлаш зарурлигини олдиндан айтиш керак ёки билетни railways.kz сайтида онлайн харид қилиш мумкин. Онлайн расмийлаштиришда “ЖН” (аёллар учун) қисқартмасига эътибор бериш лозим, бу чипта фақат аёллар вагонига тегишли эканини билдиради”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, янги вагон жорий этилиши билан Қозоғистонда “Аёллар вагони” хизмати кўрсатиладиган поезд йўналишлар сони 12 тага етади. Поезд жўнашидан 45 кун олдин чипта сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида автобусга “Аёллар олдинда, эркаклар орқада” ёзувини осган ҳайдовчи интизомий жазога тортилганди. Ҳолат 22-сонли “Навбоғ маҳалласи – Пистамозор маҳалласи” йўналишида ҳаракатланувчи транспорт воситасида содир бўлгани аниқланган ҳамда транспорт воситасидан ушбу ёзув олиб ташланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон поезд Аёллар вагони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг