Қозоғистон отни қамчилади. Россия билан вакцина учун битим имзоланди

Олам

image

Расмий Москва ва Нур-Султон ўртасида Россиянинг “Спутник V” вакцинасини Қозоғистонга етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳукумати расмий сайти маълумот бермоқда. 

Хабарда айтилишича, Қозоғистон Ҳукумати делегацияси Россияга амалий ташриф билан борган. Россия Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, жумладан, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров билан учрашувларда СOVID-19 вакцинасини сотиб олиш ва ундан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган. 

“Синовларнинг барча босқичларидан сўнг “Спутник V” вакцинасининг кафолатланган ҳажмини ажратиш тўғрисида ўзаро англашув шартномаси имзоланди”, дейилган Ҳукумат портали хабарида. 

Хабарда маълум қилинишича, хавф остида бўлган қозоғистонликлар учун эмлаш бепул ва ихтиёрий бўлиб, бу клиник синовларнинг барча босқичлари тугагандан сўнг амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга телеграмма юбориб, Путинни Россияда коронавирусга қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилгани билан табриклаган эди. Мактубда Қозоғистон раҳбари ушбу йўналишда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаган эди.

Рушанабону Султонова

 

Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Қозоғистон вакцина

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг