Қозоғистон олигархия тузуми билан бутунлай хайрлашиши керак – Тўқаев
Олам
−
15 Июнь 2022
4936Қозоғистон хоҳ иқтисодиёт бўлсин, хоҳ сиёсат олигархия тузуми билан бутунлай хайрлашиши керак. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 15 июнь куни “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида таъкидлади.
“Мамлакатда ижтимоий адолат бўлиши керак. Албатта, мен утопик ва хаёлпараст эмасман, бу бир йилда битадиган иш эмаслигини тушунаман, лекин бунга интилишимиз керак. Ижтимоий лифт ишлаши зарур, биз давлат лавозимларига, давлат компанияларидаги лавозимларга жуда қобилиятли, ватанпарвар одамларни танлашимиз керак”, дейди у.
Тўқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистонга сиёсий ислоҳотлар керак, одамларнинг фуқаролик фаоллигига эркинлик бериш зарур эди, бунинг учун жамиятдан жуда катта сўров тушган.
“Биз суперпрезидентлик тизимидан нуфузли парламент ўз ўрнини эгаллаган, ижро этувчи ҳокимият ўз ролини ижро этадиган ва парламент бутун халқ олдида тўлиқ жавобгар бўлган цивилизациялашган президентлик тизимига ўтишимиз керак”, дейди у.
Тўқаевнинг таъкидлашича, навбатдаги парламент сайловлари янги қоидалар бўйича ўтказилади.
LiveБарчаси