Қозоғистон Мудофаа вазирлиги биносида ёнғин чиқди (видео)
Олам
−
29 Октябрь 2022
4563Бугун, 29 октябрь куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги биносида ёнғин содир бўлди. Гувоҳлар бинодан тутун чиқаётганини суратга олган.
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Мудофаа вазирлиги биносига ўт ўчириш бўлинмалари чақируви бўлганини, ҳозирда қутқарувчилар воқеа жойида эканлигини тасдиқлаган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жиддий ёнғин бўлмаганини билдириб, кейинроқ батафсил маълумот беришини айтган.
Мудофаа вазирлигининг ўзи бугун соат 13:25 да Мудофаа вазирлиги биноси идораларидан бирида офис мебеллари ёниб кетгани ҳақида хабар берган.
Дастлабки сабаб – электр симларида қисқа туташув. Ёнғин ўчирилган, қурбонлар йўқ. Ушбу ҳолат текширилмоқда.
LiveБарчаси