Расман: Тўқаев президентликка номзод бўлди
Олам
−
08 Октябрь 2022
7233Бугун, 8 октябрь куни Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Халқ коалициясидан кўрсатилган республиканинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни президентлик сайловида номзод сифатида рўйхатга олди.
“Президентликка номзод Тўқаев Қосим-Жомарт конституция ва “Сайлов тўғрисида”ги конституциявий қонун томонидан қўйилган талабларга жавоб беради. Номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш учун зарур миқдорда имзо варақалари чиқарилсин”, дейилади МСК қарорида.
Қозоғистоннинг амалдаши Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев навбатдан ташқари сайловларда “халқ коалицияси”дан иштирок этишга розилик берганди.
Марказий сайлов комиссиясига кўра, Тўқаев барча керакли ҳужжатларни тақдим этган. Шу билан бирга, сайлов тўғрисидаги қонунга кўра, давлат тилини равон билишни ўрнатиш тартиби навбатдаги ваколат муддатига номзоди қайта кўрсатилган амалдаги Президентга нисбатан қўлланилмайди.
7 октябрь куни Тўқаевнинг Халқ коалициясидан республика президентлигига номзод сифатида кўрсатилгани ҳақидаги ҳужжатлар МСКга тақдим этилди. Марказий сайлов комиссияси ҳукмрон “Аманат” (“Аждодлар васияти”) партияси, Қозоғистон халқ партияси, “Ақ Жол” (“Нурли йўл”) демократик партияси “Фахрийлар ташкилотлари”, “Қозоғистон маслиҳатлари депутатлари бирлашмалари”, “Генераллар кенгаши”, “Қозоғистон спортчилар иттифоқи” олий органлари Тўқаевни президентликка номзод сифатида кўрсатиш тўғрисида мажлислари баённомаларидан кўчирмаларни тақдим этади.
Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари 20 ноябрга белгиланган. Қонунчиликка кўра, номзодлар республика жамоат бирлашмалари томонидан кўрсатилади. Ушбу тартиб 23 сентябрда бошланган ва 11 октябргача давом этади. Аризачиларни рўйхатга олиш 21 октябрда якунланади, сайловолди ташвиқоти 18 ноябргача давом этади. Сукунат куни 19 ноябрь бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь