Қозоғистон жазирама ичида қолади

Олам

image

Қорақалпоғистон Республикасига чегарадош бўлган Қозоғистоннинг ғарбий қисми ҳамда мамлакатнинг марказий қисмида кейинги уч ойда кучли жазирама об-ҳаво бўлишидан огоҳлантирилди. Бу ҳақда “Казгидромет” хабар берди

Айтилишича, жорий йилнинг 8 июль санасидан бошлаб мамлакатнинг ғарбида, 9 июлдан шимоли-ғарбида, 10 июль куни марказий қисмида ҳаво ҳарорати 43 даражагача иссиқ бўлади.

"Айни пайтда Республиканинг шарқий, шимоли-шарқий ва жануби-шарқий ҳудудлари ёмғир ёғиши, момақалдироқ, дўл ёғиши, кучли шамол бўлиши кутилмоқда. 8 июль куни шимоли-шарқ ва шарқда, 8-9 июль кунлари эса Республиканинг жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши мумкин", дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 июль куни Қозоғистоннинг Остона, Олмаота ва 17 вилоятида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон жазирама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг