Қозоғистон қурол-яроғ экспортини тўхтатди 

Олам

image

Қозоғистон ҳарбий маҳсулотларни хорижга етказиб беришни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда республика ҳукумати Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бундай қарор Бош вазир Алихон Смоилов томонидан ўтказилган мудофаа саноати бўйича комиссия йиғилишида қабул қилинган. 

"Иштирокчилар Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг 2023 йил август ойи охиригача қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий маҳсулотлар экспортини тўхтатиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқдилар. Бу таклиф комиссия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди", дейилади хабарда.

Йиғилиш иштирокчилари лицензияга эга бўлган юридик шахсларни аудиторлик текширувидан ўтказиш, рухсатномалар ва билдиришномалар тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритиш режаларини муҳокама қилган.

Айтилишича, жорий йилнинг 22 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказган, унинг аъзолари қурол ишлаб чиқариш ва сотиб олиш, шунингдек ушбу соҳада экспорт назорати масалаларини кўриб чиққан. Учрашув якунлари бўйича давлат раҳбари қатор топшириқлар берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг