Қозоғистон Қирғизистон билан чегарадаги назоратни кучайтиради
Олам
−
06 Май 2022
5578Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитаси Қирғизистон юк ташувчилари томонидан контрабанда кўпайгани сабабли, чегарада назоратни кучайтиришини маълум қилди.
Қайд этилишича, қирғизистонлик виждонсиз тадбиркорлар икки давлат ўртасидаги товарлар айланмасини осонлаштириш бўйича эришилган келишувлардан фойдаланиб, Қозоғистонга декларацияланмаган, контрафакт товарларни олиб киришда ўзларининг яширин схемаларидан фойдаланмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистондан келган юк машинасида Беларуснинг 1,1 миллион донадан ортиқ қалбаки акциз маркалари топилган. Шунингдек, қўлга олинган юк машинасидан 2 000 донадан ортиқ декларацияланмаган товарлар – видеокузатув тизимлари, кийим-кечак ва спорт анжомлари ҳам аниқланган.
Қўмита маълумотларига кўра, назорат юмшатилгандан сўнг Қирғизистондан мамлакатга тоғ-кон ускуналари ва электрон сигаретларни олиб кириш ҳолатлари ҳам сезиларли даражада кўпайган. Ҳужжатларга кўра эса, улар Россияга ўтиши керак.
“Таъкидлаш жоизки, тадбиркорлик субъектларининг бундай ҳаракатлари Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги ҳамкор мамлакатлар бюджетига зарар етказади ва шу сабабли назорат кучайтирилади”, дейилади Қозоғистон агентлиги хабарида.
Қирғизистон расмийлари эса ушбу ҳолатга ҳозирча изоҳ бермаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь