Қозоғистон дунё давлатларини ядро қуролидан воз кечишга чақирди
Олам
−
19 Июнь 2022
5303Ҳозир дунё инқирозда, ядро қуролидан фойдаланиш хавфи юқори, Украинада содир бўлаётган воқеалар ва ўзаро таҳдидлар ядро каллакларини тақиқлаш ва йўқ қилишга ундамоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди айтиб ўтган.
“Қозоғистон дунёнинг барча давлатларини қарийб 20 йил давомида – 2045 йилгача, БМТнинг 100 йиллигига қадар ядро қуролини тўлиқ йўқ қилиш бўйича босқичма-босқич режа ишлаб чиқишга чақиради”, дейди ТИВ раҳбари.
Шунингдек, Тлеуберди аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунё бўйлаб 13,4 мингга яқин ядро каллаклари тарқалгани ва улардан фойдаланиш таҳдиди “совуқ урушнинг энг қора кунларидагидан кўра реалроқ” деган сўзларини эслатиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг ядровий қуролсизланишга қўшган амалий ҳиссаси сайёранинг ўз-ўзини йўқ қилиш хавфидан халос қилади.
LiveБарчаси