Қозоғистон 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин

Олам

image

Қозоғистонда қонун билан 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий ҳимоя масалалари тўғрисидаги қонун лойиҳасида назарда тутилган, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига таяниб

“Томонларнинг келишувига кўра, меҳнат шартномаси беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтасини белгилашга рухсат берилади”, дейилади қонун лойиҳасида.

Қайд этилишича, тўрт кунлик иш ҳафтаси билан қўшимча иш вақтларининг умумий давомийлиги ойига ўн икки соатдан ва йилига бир юз йигирма соатдан ошмаслиги керак.

"Беш кунлик, олти кунлик ёки тўрт кунлик иш ҳафтасида умумий дам олиш куни якшанба ҳисобланади. Беш кунлик ёки тўрт кунлик иш ҳафтаси билан иккинчи ёки учинчи дам олиш куни жамоа шартномаси билан белгиланади”, дейилади ҳужжатда.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг