Қозоғистон 10 январь куни мотам тутади
Олам
−
08 Январь 2022
10767Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг 10 январини Республикада умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Тўқаевнинг Матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.
“Мамлакатнинг бир қатор вилоятларида содир бўлган фожиали воқеалар натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2022 йил 10 январни умуммиллий мотам куни деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Тегишли фармон бугун эълон қилинади”, деб ёзган Уали Facebook’даги саҳифасида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистондаги намойишлар оқибатида 18 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, 748 нафари яраланган. Шунингдек, 26 нафар намойишчи ҳалок бўлган, 26 нафари яраланган.
LiveБарчаси