Қозоғистон ҳозирги шароитда кўп векторли сиёсат олиб боришга мажбур – Тўқаев

Олам

image

Қозоғистон ўзининг геосиёсий мавқеини ҳисобга олган ҳолда кўп векторли сиёсат олиб бориши керак. Бу ҳақда амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларида овоз беришдан сўнг журналистларга маълум қилди.

“Ўйлайманки, геосиёсий позициядан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётимизга 500 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб этилганини, жаҳон компаниялари бизнинг бозорда ишлаётганини ҳисобга олсак, биз шунчаки кўп векторли ташқи сиёсатни олиб боришга мажбурмиз”, дейди у.

Маълум бўлишича, Тўқаев бугунги президентлик сайловида Остонадаги Ўқувчилар саройи биносидаги сайлов участкасида овоз берган.

“Жорий йил осон бўлмади, халқ қийинчиликларни бошдан кечирди. Энди олдимизда янги мажбуриятлар ва мақсадлар турибди. Аввало, дастурни амалга ошириш бўйича. Агар ҳамма халқ менга овоз берса, буни амалга ошириш ва ҳақиқатга айлантириш керак. Шунинг учун иш жуда кўп. Бу йил биз сиёсий ислоҳотларни амалга оширдик. Ёзда референдум ўтказилди”, дейди амалдаги Президент.

Давлат раҳбарининг сайловолди дастурида адолатли Қозоғистон қуриш асосий мақсад қилиб қўйилган.

Шунингдек, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, барча манфаатдор давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташқи сиёсат курси давом эттирилиши қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг